АҚШ Туркиядаги ҳарбий базага “ИШИД” террорчилик гуруҳи билан курашиш учун F-16 қирувчи самолётларини юбормоқда.
“АҚШ ҳарбий-ҳаво кучларининг 6 та F-16 қирувчи самолёти Туркиядаги “Инжирлик” авиабазасига “ИШИД”га қарши жанговор ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш учун юборилди”, деб маълум қилди АҚШнинг НАТОдаги миссияси ўз твиттерида.