10:22 / 09.08.2015
2134

Арсен Венгер: Биз ҳужумчиларни кўпайтиришимиз эмас, жамоавий ўйинни кучайтиришимиз керак

"Арсенал” клуби бош мураббийи Арсен Венгер Тьерри Анрининг гапларига ўз муносабатини билдириб ўтди.

Бироз олдинроқ, Анри “Арсенал” Бенземани харид қилса, АПЛнинг энг кучли жамоасига айланиши ва ЕЧЛда ҳам яхшироқ натижалар кўрсатиши мумкинлигини айтиб ўтганди.

“Мен Анрини жуда ҳурмат қиламан. Аммо ҳамма нарсага чуқурроқ назар ташлаш керак. Футбол математика эмас. Биз ҳужумчиларни кўпайтиришимиз эмас, жамоавий ўйинга кўпроқ аҳамият қаратишимиз керак. Кимдир келиб, барча голларни бир ўзи уриб бера олмайди”, - дейди Венгер.

Top