09:32 / 09.08.2015
1964

Кобулдаги портлаш оқибатида ҳалок бўлганлардан бири АҚШ ҳарбий хизматчиси эканлиги аниқланди

Кобулда содир этилган портлаш оқибатида ҳалок бўлганлар ичида АҚШ ҳарбий хизматчиси бўлганлиги аниқланди. Бу ҳақда Associated Press агентлиги хабар бермоқда.
Афғонистоннинг Қундуз вилоятида содир этилган қўпорувчилик ҳаракати натижасида бугун 22 киши ҳалок бўлган эди. Улар орасида АҚШ фуқароси бўлгани Афғонистон президенти Ашраф Ғани Аҳмадзай АҚШ президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Сьюзан Райсга телефон орқали хабар қилди.
Аҳмадзай Райс хонимга бу муносабат билан ўз ҳамдардлигини билдирди.

Top