09:55 / 09.08.2015
2173

"Реал" Де Хеа учун 25 млн фунт таклиф қилишда давом этмоқда

"Реал" "МЮ"нинг испаниялик дарвозабони Давид де Хеани трансфер қилиш бўйича музокараларни давом эттирмоқда.

Бироз олдинроқ, жамоа бу футболчини эркин агент мақомида кейинги йили қабул қилиши ҳақида хабарлар тарқатилганди.

Daily Mail нашри хабарига кўра, "МЮ" бу 25 ёшли дарвозабони учун сўралаётган нархни 40 млн фунтдан 35 млн фунтгача туширган. "Реал" эса 25 млн фунт бериш ҳақидаги таклифида турибди.

Қайд этиш жоизки, АПЛнинг илк турида Луи ван Гаал ўтган мавсумларда асосий дарвозабон бўлган де Хеани учрашув қайдномасига ҳам киритмади.

Қолаверса, "МЮ" дарвозабонлар таркибини кучайтириш мақсадида "Тоттенхэм"дан Уго Льорисни сотиб олиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган.

Top