09:38 / 09.08.2015
3097

The Guardian журналисти Путин ҳақидаги китобга алоқаси борлигини инкор қилди

The Guardian газетаси журналисти Люк Хардинг Твиттердаги саҳифаси орқали Россияда унинг номи остида чоп этилган “Путиндан бошқа ҳеч ким” номли китобга алоқаси борлигини инкор қилди.
Китоб “Путин лойиҳаси” серияси доирасида “Алгортим” нашри томонидан чоп этилган эди. Аннотацияда Хардинг унинг ягона муаллифи сифатида кўрсатилган.
Бундан ташқари, Хардинг илгарироқ ушбу серия доирасида Генри Киссинжер номидан чоп этилган “Путинни тушуниш” китобининг ҳам ушбу шахсга алоқадор эканлигини шубҳа остига олди.
Шу билан бир қаторда, Оливер Стоун Хардингнинг Сноуден ҳақидаги китоби асосида филь суратга олиши маълум қилинди.

Top