10:52 / 10.08.2015
4734

АҚШда 66 ёшли аёл маҳбусга бўса орқали героин етказишга ҳаракат қилди

АҚШнинг Миссури штатида истиқомат қилувчи аёл маҳбусга бўса орқали героин етказишга ҳаракат қилганликда айбланмоқда. Бу ҳақда Fox News хабар бермоқда.

66 ёшли Бетти Уилсон ахлоқ тузатиш колонияси маҳбусини ўпиб, оғзидаги героинни унга ўтказмоқчи бўлган. Аммо у героин солинган капсулани ютиб юборган.

Воқеа юзасидан суд чоршанба куни ўтказилади.

Top