14:08 / 10.08.2015
3786

Санкт-Петербургда санкцион маҳсулотларнинг йўқ қилинишига қарши норозилик акцияси ўтказилди

Санкт-Петербург шаҳрида санкцион маҳсулотларнинг йўқ қилинишига қарши норозилик пикети ўтказилди. Шаҳар аҳолиси вакиллари қўлларида транспарантлар билан кўчаларга чиқишди.

Маълумки, Иккинчи Жаҳон уруши йилларида шаҳар 900 кунлик қамални бошдан кечирган. Шу боис Петербургда нонга ва бошқа маҳсулотларга ҳурмат билан қараш урф бўлган. Мана шундай қийинчиликларни бошдан кечириб, очликдан азият чеккан шаҳарда озиқ-овқатнинг йўқ қилиниши шаҳарликларнинг норозилигига сабаб бўлмоқда. Намойиш фаоллари бу маҳсулотларни йўқ қилгандан кўра муҳтожларга тарқатиш зарур эканлигини айтмоқда.

Ижтимоий тармоқларда пикет жойидан олинган фотосуратлар эълон қилинди. Улардан маълум бўлишича, акцияларда барча ёшдаги инсонлар, ҳам ёшлар, ҳам кексалар иштирок этган.

Top