09:37 / 11.08.2015
2623

Афғонистонда ёпиб қўйилган шифохоналар очилмоқда

Урузгон вилояти соғлиқни сақлаш органлари Афғонистон хавфсизлик кучлари кўмагида Деҳ Раҳвуд, Сароб ва Чорчинор аҳолижойларидаги шу йилнинг май ойида турли сабабларга кўра ёпиб қўйилган тиббий муассасаларни қайта очмоқда.

Толибон ҳаракати аъзолари тиббиёт муассасалари ходимларига таҳдид солгани боис ушбу ҳудуддаги муассасалар вақтинчалик ёпиб қўйилган эди. Кейинчалик ҳукумат ушбу объектларни назоратига олди.

Аммо аҳолижойларни қайтадан эгаллаган хавфсизлик кучлари шифохоналарнинг қайтадан очилишига ёрдам бермоқда.

“Деярли барча тиббиёт муассасалари ишга тушди, фақат тўрттаси вазиятнинг кескин бўлиб қолаётгани сабабли ёпиқлигича қолмоқда, – деди Урузгон вилояти соғлиқни сақлаш идораси директори Хон Оға Миёнхол Central Asia Online нашрига берган интервьюсида. – Бизнинг асосий вазифамиз инсонларга тиббий хизматлар кўрсатишдир, ва ходимларимиз ҳар қандай вазиятда бу ишни тўхтатмаётгани улкан ютуғимиздир”.

Top