19:49 / 11.08.2015
3617

"Balcom BMW Cup": Ўзбекистон U-19 терма жамоаси Японияни мағлуб этди

Ўзбекистон U-19 ёшлар терма жамоаси Япониядаги "Balkom BMW" халқаро турниридаги иккинчи ўйинда Япония ёшлар терма жамоасини 1:0 ҳисобида мағлуб этди.

Япониянинг Хиросима шаҳрида давом этаётган "Balcom BMW Cup" халқаро турниридаги иккинчи учрашувида ўйиннинг 48-дақиқасида Жасур Яхшибоев томонидан киритилган ягона гол Ўзбекистон ёшларига ғалаба келтирди.

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси мусобақанинг илк турида Польша ёшлар терма жамоасини пенальтилар сериясига кўра мағлуб этишган эди. Япония ёшлари эса, Хиросимани 2:0 ҳисобида мағлуб этган эди.

Иккинчи тур баҳсларидан сўнг Ўзбекистон U-19 ёшлар терма жамоаси ўз очколарини 5тага етказиб олди ва пешқадамга айланди. Жасур Абдураимов бош мураббийлигидаги терма жамоа мусобақанинг сўнгги турида 13 август куни Хиросима шаҳри ёшлар терма жамоасига қарши ўйнайди.

"Balcom BMW Cup" халқаро турнири.
9 август. Хиросима, Япония.
Ўзбекистон - Япония 1:0
Гол: Жасур Яхшибоев (48).
Ўзбекистон: Умид Ҳамроев, Ислом Қобилов, Хушнуд Авилов, Турсунбой Рахимбердиев, Азизжон Ғаниев, Нурилло Тўхтасинов, Шароф Муҳиддинов, Достон Ибрагимов, Санжар Қодирқулов, Ҳусниддин Ғофуров, Беҳзод Ғанижонов.

Top