22:05 / 11.08.2015
2410

«Сток Сити» Шакирининг трансферини эълон қилди

"Бавария" ва "Интер" жамоаларининг собиқ швейцариялик футболчиси Шердан Шакири Англиянинг «Сток Сити» жамоаси аъзосига айланди.

«Сток Сити» бу 23 ёшли ярии ҳимоячи учун "Интер"га 12 миллион евро тўлаган ва ўз тарихидаги энг қиммат харидга қўл урган.

Эслатиб ўтамиз, Шакири «Сток Сити»нинг 9 август куни "Ливерпуль"га қарши ўйинини трибунадан туриб кузатганди.

Маълумот учун, Шакири ўтган мавсумда "нераззурилар" сафида 15 ўйинда иштирок этиб, 1та гол урган ва 2та голли пас муаллифи бўлган.

Top