02:51 / 12.08.2015
4973

“Барселона” ўз тарихида 5-маротаба Европа Суперкубогини қўлга киритди

Европа Суперкубоги учун “Барселона”-“Севилья” учрашуви 5:4 ҳисобида каталонияликлар фойдасига якунланди.
Тбилисининг Борис Пайчадзе номидаги “Динамо-Арена” стадионида бўлиб ўтган учрашувнинг асосий вақти 4:4 дуранг натижа билан якунланди. Учрашувнинг 115-дақиқасида Педро ғалаба голини киритди.

Учрашув бошида севильяликлар футболчиси Энер Банега ҳисобни очди. 15-дақиқага келиб, Лионель Месси жаримадан киритилган иккита голи эвазига “Барса”ни ҳисобда олдинга олиб чиқди. 1-бўлим охирида Рафинья ҳисобни 3:1 га етказди.

52-дақиқада Луис Суарес каталонияликлар устунлигини 3 та тўпга етказди. 57-дақиқада Хосе Антонио Рейес ҳисобдаги фарқни қисқартирди. 72-дақиқада Кевин Гамейро 11 метрлик жарима тўпини аниқ амалга ошириб, фарқни минимал кўринишга келтирди. 81- дақиқада Евгений Коноплянка ҳисобни дурранг кўринишга келтирди.

“Барса”га тарихидаги 5-суперкубокни учрашувнинг 115-дақиқасида ғалаба тўпини киритган Педро олиб келди. Шу тариқа “Барселона” ўз тарихи давомида 5-маротаба УЕФА Супекубоги соҳибига айланди.

Ушбу учрашув яна битта рекорд натижа билан ёдда қолади. Испан клублари учрашув давомида 9 та тўп киритиб, Европа Суперкубоги тарихида энг сернатижа ўйинни қайд қилишди.
Аввалги рекорд 1997 йилда “ПСЖ” – “Ювентус” (1:6) учрашувида қайд этилган эди.

Шунингдек, Месси учрашувнинг энг яхши ўйинчиси деб топилди.

Европа Суперкубоги. Тбилиси
Барселона (Барселона, Испания) – Севилья (Севилья, Испания) – 5:4
Голлар: Банега, 3 (0:1); Месси, 7 (1:1); Месси, 15 (2:1); Рафинья, 44 (3:1); Суарес, 52 (4:1); Рейес, 57 (4:2); Гамейро, 72 (4:3, пен); Коноплянка, 81 (4:4); Родригес, 115 (5:4).
Огоҳлантиришлар: Матьё, 71; Родригес, 94; Бускетс, 117; Алвес, 120 – Криховяк, 14; Коке, 88; Банега, 90+2; Иммобиле, 92; Крон-Дели, 120.

Барча голларни Instagram'даги TRIBUNA.UZ каналимиз орқали томоша қилишингиз мумкин!

 

Обзор финального матча Суперкубка УЕФА. Крутой финал двух испанских команда!

Posted by Tribuna.uz on 11 августа 2015 г.
Top