20:17 / 12.08.2015
3446

Бир гуруҳ наманганлик эркаклар Қирғизистондан қарийб 65 млн сўмлик озиқ-овқат молларини ноқонуний олиб кирганликда айбланди

Бир гуруҳ наманганлик эркаклар Қирғизистондан қарийб 65 млн сўмлик озиқ-овқат молларини ноқонуний олиб кирганликда айбланди. Бу ҳақда “Ҳуқуқ” нашри ёзмоқда.
Айтилишича, тўрт кишидан иборат гуруҳ яширин йўллар билан Қирғизистонга ўтиб, у ердан 64.746 млн сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари ва ўқув қуроллари олиб киришган. Маҳсулотлар дастлаб улардан бирининг хонадонида сақланиб турган. Сўнг унинг бир қисми Элбек Жўраев бошқарувидаги ЗИЛ-130Г юк машинасига ортилиб, Наманган шаҳридаги бозорларга олиб кетилаётган пайтда Заркент чегара постида ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари томонидан қўлга олинди.
Юкнинг қолган қисми уйдан топилди.
28 турдаги 54.391 млн сўмлик товарлар ҳамда жиноят қуроли деб топилган юк машинаси давлат эгалигига мусодара қилинди. Гуруҳ аъзолари эса жавобгарликка тортилди.

Чилонзорда икки валютафуруш 16 минг доллар билан қўлга тушди
Чилонзорда икки валютафуруш 16 минг доллар билан қўлга тушди. Бу ҳақда “Ҳуқуқ” нашри ёзмоқда.
Айтилишича, Козим Алибоев ва Мутал Одилбоевлар биргаликда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келишган. Улар Гулистон маҳалласида фуқаролар Я. Имомова ва И. Имомовга 16.3 минг долларни 58 млн сўмга сотаётган пайтда қўлга олинган.

Top