14:33 / 12.08.2015
2284

Эрон ТИВ раҳбарининг Москвага ташрифи санаси маълум бўлди

Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф 17 август куни Россия пойтахти Москвага ташриф буюради. Бу ҳақда РИА «Новости» Эроннинг Россиядаги элчихонаси берган маълумотларга таяниб хабар тарқатди.

«У душанба куни келади. Вазир Москвада Лавров билан кўришишни мақсад қилган. Ҳозирча бошқа учрашувлар режага киритилмаган, бироқ бу борада музокаралар давом этмоқда», — дейилади дипломатик корпус хабарида.

Элчихонанинг қайд этишича, Зариф Москвада фақат бир кун бўлади.

Top