Тошкентлик 1987 йили туғилган Леонид Сергеев гиёҳванд моддалар сақлаганликда айбланиб судланди. Бу ҳақда “Огоҳ” газетаси ёзмоқда.
Айтилишича, Сергеев интернетдаги сайтлар орқали уй шароитида марихуана тайёрлашни ўрганган. Сўнг у Сирғали туманининг бир четида ёввойи ҳолда ўсаётган наша ўсимлигидан ўзига керакли моддаларни ажратиб олиб, уйига олиб кетмоқчи бўлган. Аммо “Ўзгариш” постида у ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари томонидан қўлга олинди.
Унинг ёнидан 952.16 гр гиёҳванд модда топилди.