15:59 / 12.08.2015
2167

Ўтган ҳафта мобайнида Ўзбекистон ҳудудида 271та ёнғин содир бўлди

Ўтган ҳафта мобайнида Ўзбекистон ҳудудида 271та ёнғинлар содир бўлганлиги қайд этилган.

Турли сабабларга кўра содир бўлган ёнғинларда 5 нафар фуқаро тан жароҳатлари олган. Ушбу ёнғинларда 1 млрд 31 млн сўмдан ортиқ қурилиш материаллари ва 802 млн сўмга яқин моддий бойликлар ёнғиндан сақлаб қолинган.

Тошкент вилояти Юқори-Чирчиқ туманида яшовчи Ж.Тўхтабоевнинг уйида электр симларининг қисқа туташуви натижасида ёнғин содир бўлди. Натижада уйнинг 100 кв. метр майдонда томи, шифт қисми ва уй жиҳозлари ёниб зарарланган.

Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳрида яшовчи фуқаро А.Фозиловнинг уйида электр симларнинг қисқа туташуви натижасида ёнғин содир бўлиб, уйнинг 70 кв. метр майдонда ҳамда ёнғин қўшнисининг уйига ўтиб 12 кв. метр майдонда том қисмлари ёниб зарарланган.

Тошкент вилояти Зангиота туманида яшовчи Т.Махаматкаримовнинг уйида электр симларининг қисқа туташуви натижасида ёнғин содир бўлди. Натижада уйнинг 120 кв. метр майдонда томи, шифт қисми ва уй жиҳозлари ёниб зарарланган.

Ушбу ҳолатлар бепарволик ва эътиборсизлик туфайли содир бўлмоқда.

Top