11:36 / 12.08.2015
4294

Қирғизистон Евроосиё иқтисодий иттифоқига расман аъзо бўлди

Қирғизистон Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕИИ)нинг тўла ҳуқуқли аъзосига айланди. Бу ҳақда Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев ва Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев эълон қилди, деб ёзади РИА Новости.

ЕИИга аъзо бўлиш тантанали маросими Қозоғистон ва Қирғизистон давлат чегарасидаги “Ак-Жол автойўл” чегара назорат ўтказиш пунктида бўлиб ўтди. Маросимдан сўнг Қирғизистон ва ЕИКга аъзо давлатлар ўртасидаги божхона чекловлари бекор қилинди.

Шунингдек, Қирғизистон ҳудудида ягона божхона тарифи ва ЕИИ ташқи иқтисодий фаолиятининг ягона номенклатураси кучга кирди. Божхона кенгашининг техник регламенти жорий этилган маҳсулотларга ўрнатилган ягона талаб ҳам жорий этилди.

Россияда эса қирғизистонлик меҳнат муҳожирлари учун миллий меҳнат бозорини ҳимоя қилиш ва мамлакатда меҳнат қилишга рухсат берувчи ҳужжатларни олиш бўйича ўрнатилган барча чекловларни бекор қилди. Қирғизистон фуқаролари Россия ҳудудида мамлакатга кирган вақтидан бир ой муддат ичида расмий рўйхатдан ўтиш мажбуриятидан озод қилинди, таълимга оид қирғиз ҳужжатлари ЕИКга аъзо барча мамлакатларда тан олинади.

Top