07:49 / 12.08.2015
7312

Трамп юань девальвацияси ҳақида: Хитой АҚШни “вайрон қилмоқда”

АҚШ президенти лавозимига номзод Дональд Трамп Хитой юанининг девальвацияси АҚШга “вайрон қилувчи куч” сифатида таъсир қилмоқда, деб таъкидламоқда. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар берди.

“Улар бизни вайрон қилмоқда. Улар ўз валюталарини девальвация қилишни давом эттирмоқдалар ва буни келгусида ҳам қилишади. Улар юаннинг кучли пасайишига эришадилар ва бу биз учун вайронакор таъсир қилади”, деб айтмоқда Трамп.

Трамп CNN телеканалига берган интервьюсида “Хитой АҚШдаги иш ўринларини эгаллаб, у орқали бойигани” таъкидлаб ўтди.

Reuters’нинг маълум қилишича, Хитой Трампни қаттиқ хавотирлантиради. Миллиардер ўзининг президентлик кампаниясининг бошидан бери АҚШ иқтисодиётини қўллаб-қувватлаш учун Пекин билан “кескин тарзда гаплашиб қўйишга” ваъда бериб келмоқда.

Top