18:16 / 12.08.2015
4562

Учқудуқда шлакоблок ишлаб чиқариш йўлга қўйилди

Навоий вилояти Учқудуқ тумани «Учқудуқ Жаҳон­гир» фермер хў­жа­лиги раҳбари Абду­ла­­зиз Раҳматов хўжаликнинг ўзида қури­лиш материаллари, жумладан, шлако­блок ҳамда йў­лаклар учун брусчаткалар иш­лаб чиқаришни йўлга қўйди. Бу ҳақда "Телеграф.уз" нашри хабар берди.

Яқинда Хи­тойдан 8,5 минг АҚШ дол­ла­рига шлакоблок ишлаб чиқариш уску­насини кел­тириб ўрнатилди.

"Ускунамиз кунига 1500 дона шлако­блок ишлаб чи­қариш қувватига эга. Ҳо­зир­­да ҳар куни 1000 дона маҳсулот иш­лаб чиқариб, уларни ту­ман­­­да­ги қу­ри­лиш фир­ма­ларига етка­зиб бера­япмиз. Бу билан 3 та ян­ги иш ўрни ҳам яра­тил­ди. Маҳ­су­лотимиз хари­дор­гир", — дейди тадбиркор.

Top