06:14 / 12.08.2015
1964

Украина ЯИМи жорий йилнинг биринчи ярмида 16,3 фоизга тушиб кетди

Украина иқтисодий ривожланиш вазирлигининг баҳолашича, Украина ялпи ички маҳсулоти 2015 йилнинг биринчи ярмида 16,3 фоизга тушиб кетди, деб хабар бермоқда УНИАН нашри.

Бундай маълумотлар 2016-2019 йиллар учун Украинанинг иқтисодиёт ва ижтимоий ривожланиши прогнозида келтирилган.

Прогнозга кўра, мамлакатдаги ишлаб чиқариш пасайиши 20,5 фоиз, қишлоқ хўжалигида ижтимоий ишлаб чиқариш ҳажми – 9,3 фоиз, истеъмолчилар нархи – 39,3 фоиз, маҳсулотлар экспорти ҳажми – 35,4 фоиз, реал иш ҳақининг пасайиши 23,9 фоиз даражасида қайд этилган.

Вазирликнинг фикрича, мамлакат иқтисодиётига биринчи навбатда геосиёсий можаро, асосий савдо ҳамкори Россия билан халқаро муносабатларнинг мураккаблашиши, мамлакатда кўмирнинг йўқлиги, инвестиция хатарларининг анча ошиши ва фуқароларнинг салбий қарашлари салбий таъсир кўрсатмоқда.

Top