15:56 / 12.08.2015
3923

Япония бош вазирининг Марказий Осиё давлатларига ташрифи муддатлари ўзгарди

Япония бош вазири Синдзо Абэнинг Марказий Осиё турнеси мухлати ўзгаришга учради. Сафар августдан октябрга кўчирилди.

23 июнь куни Япония парламент сессиясининг иши 27 сентябрга қадар узайтирилди. Бу Япония парламентининг Иккинчи Жаҳон урушидан кейинги тарихидаги энг узоқ давом этадиган сессияси бўлади. Синдзо Абэ маъмурияти шу йўл билан хавфсизлик тўғрисидаги қонунлар пакетини муҳокамадан ва тасдиқдан ўтказмоқчи. Бу қонунлар Япония фуқароларини мамлакат ташқарисида ҳам қурол билан ҳимоя қилиш имкониятини яратиб беради.

The Japan Times нашрининг ёзишича, шу муносабат билан бош вазирнинг Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистонга ташрифи октябрга қолдирилган.
Айтиб ўтиш жоиз, бу Япония ҳукумати раҳбарининг минтақага 2006 йилдан буён биринчи сафаридир. Ўшанда бош вазир Дзюнъитиро Коидзуми Ўзбекистон ва Қозоғистонда бўлган эди.

Top