17:38 / 13.08.2015
4876

“Толибон” паноҳида яшаётган "Ал-Қоида" етакчиси ҳаракатнинг янги раҳбарига садоқат изҳор қилди

"Ал-Қоида" етакчиси Айман аз-Заваҳирий ва унинг қўл остидаги “ал-Қоида” жангарилари гуруҳлари “Толибон” афғон экстремистик ҳаракатининг янги раҳбарига садоқат изҳор қилиб қасам ичишди. Бу ҳақда Reuters агентлиги маълум қилди.

Айни пайтда Афғонистон-Покистон чегарасига яқин “Толибон” базаларидан бирида яширинган, дея тахмин қилинаётган Айман аз-Заваҳирий ҳаракатга янги раҳбар этиб тайинланган Мулла Муҳаммад Ахтар Мансурга садоқат изҳор қилди.

Top