07:10 / 13.08.2015
2945

Афғонистонда полициячилар кийимидаги толибон жангарилари 15 полициячини отиб ўлдирди

Афғонистоннинг Ғилмон вилоятида полициячилар кийими кийиб олган толибон жангарилари ҳуқуқ-тартибот муассасаси биносига кириб, у ердаги 14 нафар полициячини отиб ташлади. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Нашр манбаси берган маълумотга кўра, жангарилар полиция маҳкамасига автомобилларда келиб, 14 полициячини ўлдириб, уларнинг қурол-аслаҳасини олиб кетган. Сўнгра жангарилар назорат-ўтказиш пунктидаги яна бир полициячини отиб ўлдирган.        

Ғилмон вилояти губернатори матбуот котиби Умар Зуак жангарилар ҳужуми оқибатида 9 киши ҳалок бўлганини айтган. Бироқ “Толибон” вакили Қори Юсуф Аҳмадийнинг айтишича қурбонлар сони 12 нафарни ташкил қилмоқда.

Top