09:19 / 13.08.2015
5802

Бугундан янги — "Чемпион плюс" газетаси сотувга чиқди

Янги "Чемпион плюс" газетаси бугун, 13 август санаси билан чоп этилди ва деярли барча вилоятларнинг "Матбуот тарқатувчи" дўконларига ва хусусий тарқатувчиларига жўнатилди. Бу ҳақда std.uz нашрида хабар қилинди.

Газета А4 форматда, 32 саҳифа ҳажмда, рангли саҳифалар билан чоп этилган.

Хабарда мақолалари газетадан ўрин олган муаллифлар, уларнинг қораламалари сарлавҳалари ва парчалар келтириб, қисқача таништириб ўтилган. Жумладан, кириш қисмини журналист Хайрулла Ҳамидовнинг "Қайғуга шерик шодлик" мақоласи бошлаб берган. "Бу ижодкор йигитларнинг энг катта ютуғи — газета чиқаётган пайтда бирлаша олишлари эмас, балки газета чиқмаётган пайтда ҳам битта жамоа бўлиб тура олишганидир. Ҳа, айнан мана шу жиҳатни инсоний қадриятлар арзонлашган XXI асрнинг оғир кунларида топиш бироз мушкул", дейди муаллиф газета ижодкорлари ҳақида.

Шунингдек, газета саҳифаларидан Бобур Акмаловнинг "Пахтакор-79" ҳақида ёзилган "Улар энг зўрмиди?" хотираси, "Агар МТЖ ЖЧ-2018 йўлида муваффақиятсизликка учраса ким айбдор бўлади?" деган савол ўртага ташланган янги лойиҳа – "Чемпион саволи", журналист Темур Аъзамнинг "Бабаян ким?" мақоласи ва бошқа мақола, хабарлар, кўнгилочар саҳифалар ўрин эгаллаган.

Нархи 1000 сўм. Муассис – "Регистон-Пресс" МЧЖ.

Top