22:47 / 13.08.2015
3614

Ўзбекистонда трамвай ишлаб чиқариш режалаштирилмоқда

Тошкент йўловчи вагонлари қуриш ва таъмирлаш заводи замонавий трамвайлар ишлаб чиқаришни йўлга қўймоқчи.

Бу лойиҳанинг биринчи босқичида икита эски Татра Т-3М трамвайини модернизация қилишга қарор қилинди. 2015 йининг бошидан завод мутахассислари томонидан бу трамвай вагонларини тўлиқ қайта жиҳозлаш ва тиклаш ишлари олиб борилмоқда.

Бугунги кунда вагон кузовини пайвандлаш ишлари ниҳояланмоқда, кабина, кузовнинг орқа томони, томи, ён томонлари шакли ўзгартирилди. Вагоннинг ички интерьери ва дизайнини яхшилаш учун янги қоплама материаллардан фойдаланилмоқда, қулай йўловчи ўриндиқлари ва катта ойналар ўрнатилмоқда.

Келажакда, “Тошкенттрамвайи” ДУК парки модернизация қилингандан кейин, “Мade in Uzbekistan” белгиси остида Ўзбекистондаги биринчи трамвайлар ишлаб чиқариш режалаштирилмоқда.

Top