14:50 / 13.08.2015
2735

Украина махфий хизматлари россиялик ҳамкасбларини Карпаторти сайловларига аралашишда айблади

Украина хавфсизлик хизмати россиялик ҳамкасбларини Карпаторти вилоятида тайёрланаётган сайловларга аралашишда айблади. Бу ҳақда идора матбуот хизматига таянган ҳолда “Украинская правда” газетаси ёзмоқда.
“Россия махсус хизматлари Москвада таъсис этилган хусусий ташкилот ниқоби остида маҳаллий сўл кучларга ёрдам кўрсатиб, минтақадаги вазиятга таъсир ўтказишга ҳаракат қилишди. Бунинг эвазига москвалик кураторлар уларнинг сайловолди кампаниясига ҳомийлик қилишга ваъда берди”, – дейилади хабарномада.
Айтилишича, сўл партиянинг бу ишларга аралашган вакили давлатга хиёнат қилишда айбланиши мумкинлигидан огоҳлантирилган.

Top