21:20 / 14.08.2015
2691

Қирғизистон ЯИМи ярим йил ичида 7,1 фоизга ошди

Қирғизистон ялпи ички маҳсулоти дастлабки баҳолашларга кўра 2015 йилнинг январь-июль ойида 210,9 млрд сўмни ташкил қилиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 7,1 фоизга ошган. Бу ҳақда КирТАГ ахборот агентлиги маълум қилмоқда.

ЯИМ ўсиши асосан қайта ишлаш саноати (ЯИМ ўсишининг 42,6 фоизи), савдо (9,8 фоиз) ва қурилиш (8,9 фоиз) эвазига таъминланди.

“Қумтор” конини ўзлаштириш ЯИМ ўсишида 4,5 фоизни ташкил қилди.

2014 йилнинг январь-июль ойларига нисбатан ЯИМ таркибидаги маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи тармоқлар улуши 2,2 фоизга (саноат ҳисобига) ошиб, 35,8 фоизни, хизматлар кўрсатувчи тармоқлар улуши эса, аксинча, 0,9 фоизга пасайиб, 50,7 фоизни ташкил қилди.

ЯИМ дефлятори (иқтисодиётнинг барча тармоқларининг жами индекси) 2014 йилнинг январь-июль ойларига нисбатан 105 фоизни ташкил қилди.

Top