16:35 / 15.08.2015
3340

Бердимуҳамедов Ашхобод ҳокимини бўшатди

Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов пойтахт шаҳар Ашхобод ҳокими Ражапгелди Нурмаммедовни ишдаги камчиликлар туфайли лавозимидан озод қилди. Бу ҳақда РИА Новости агентлиги хабар берди.
Туркманистон олий назорат палатаси текшируви чоғида пойтахтни ободонлаштириш ишида йўл қўйилган камчиликлар аниқланган.
Нурмаммедов 2013 йилдан буён Ашхобод ҳокими эди.
Бердимуҳамедовнинг фармони билан унинг ўрнини Муротниёз Абилов эгаллади.

Top