02:37 / 15.08.2015
2506

Пентагон Гуантанамодаги маҳбусларни АҚШ қамоқхоналарига ўтказиш имкониятини кўриб чиқмоқда

Пентагон Кубада жойлашган Гуантанамо қамоқхонасидаги маҳбусларни АҚШ қамоқхоналарига ўтказиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда CNN телеканали хабар бермоқда.

Пентагонда Гуантанамодан АҚШга маҳбусларни ўтказишни тақиқловчи қонун қайта кўриб чиқилиши керак деб ҳисоблашмоқда.

Маълум қилинишича, гап Кубадаги қамоқхонада ушлаб турилган 116 нафар хавфли жиноятчиларнинг ярми ҳақида кетмоқда.

14 августда АҚШ Давлат котиби Жон Керри АҚШ ва Куба ўртасидаги муносабатларнинг қайта тикланишининг рамзи сифатида АҚШнинг Гаванадаги элчихонасида АҚШ байроғини тантанали равишда юқорига кўтарди. 

Top