13:35 / 15.08.2015
9679

Тяньцзинда яна портлаш содир бўлди

Хитойнинг Тяньцзин портида яна портлашлар содир бўлди. CNN телеканалининг маълум қилишича, бунинг натижасида шаҳарнинг бир қисми тутун билан қопланган.
Портлаш содир бўлган омборхона атрофидаги ҳудудда яна ёнғин келиб чиққан. Тахмин қилинишича, омборхона яқинидаги автотураргоҳда қолдирилган машиналар портлаган бўлиши мумкин.
Воқеа жойи атрофида 3 км радиусда яшайдиган аҳоли эвакуация қилинган. Эвакуацион зона яқинида чодирлар тикилган.

Top