20:43 / 15.08.2015
5836

Украина армиясида ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари авж олмоқда

Айни пайтга келиб Украина қуролли кучларининг 136 нафар ҳарбийси Донбассдаги жанговор ҳаракатлар пайтида ўз жонига қасд қилди. Жангчилар руҳий зўриқиш, тушкунлик ва уруш даҳшатларига дош бера олмаяптилар.  

Фуқаролик журналистикаси агентлиги маълумотларига кўра, айни пайтда Украинада  аксилтеррорчилик операцияси деб номланувчи жангларда қатнашиб ўз уйларига қайтиб келганларга психологик ёрдам бериш бўйича дастур йўқ.

Шу тариқа, уйларига қайтиб келган жанговор ҳаракатлар иштирокчилари ўз руҳий жароҳатлари, қўрқувлари, хавотирлари ва тушкунликлари олдида бир ўзлари ёлғиз қолмоқдалар.

Шу билан бирга мамлакатда реабилитация давлат дастурлари, ҳарбийларга психологик кўмак бериш йўқ бўлган бир пайтда, бу ишлар билан кўнгиллилар шуғулланмоқдалар. Украина армияси раҳбарияти Украина армиясида ўз жонига қасд қилиш ва тушкунлик муаммоларига расмий изоҳ беришдан бош тортиб келмоқда. 

Top