17:01 / 16.08.2015
7483

Гидрометереолог: Амударёда кўпдан буён бунча сув оқмаган

Амударёда кўп йиллардан буён жорий йилгидагидай кўп миқдорда сув оқмаган эди. Бу ҳақда Қорақалпоғистон гидрометереология бошқармаси бошлиғи Айбосин Қидирниязов маълумот берди.

“Яқин йиллардан мисол келтирадиган бўлсак, 2012 йил дарёда 3-3.5 минг куб ва 2005 йил 4.5-5 минг куб сув оқиб ўтди, – деди у “Даракчи” газетасига берган интервьюсида. – Жорий йилда ҳам 4 минг кубдан кам бўлмаслиги кутилмоқда… Шунингдек, ўтган йилда сентябрь ойидан бошлаб салқин тушган бўлса, бу йил иссиқ ҳарорат давомийлиги октябрь ойигача давом этиши мумкин”.

Шунингдек, Қидирниязов дарё сувининг кўплиги айрим жойларда сув тошқини хавфини келтириб чиқариши мумкинлигини таъкидлаб ўтди:
“Дарёнинг Тахиатошдаги кўприкдан кейинги қисмларида ҳар йили сув бу каби тўлиб оқавермайди. Шунинг учун дарё ўзанини ўз суви билан чуқурлаштириш мақсадида Туямўйин су омбори тўлмасданоқ дарёнинг қуйи қисмига сув юборила бошланди. Дарё бўйидаги сув тошқини хавфи бор ҳудудларни йил бошидан назоратга олганмиз”.

Top