09:19 / 16.08.2015
2193

Малида ҳукумат ва исёнчилар ўртасида тўқнашувлар бошланди

Малида ҳукумат ва исёнчи туареглар ўртасидаги имзоланган тинчлик сулҳи бузилиб, томонлар ўртасида отишма содир бўлди. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар бермоқда.
Сулҳ нима сабабдан бузилгани ва отишмада қанча одам азият чеккани ҳақида расмий маълумот берилмади.
Ҳукумат ва исёнчи туареглар июнь ойининг охирида тинчлик сулҳи имзолаган эди.

Top