Покистоннинг Панжоб вилоятидаги вазирлардан бирининг уйида содир этилган портлаш оқибатида 8 киши ҳалок бўлди, 20 киши вайроналар остида қолиб кетди. Бу ҳақда France-Presse агентлиги хабар бермоқда.
Портлаш туфайли вазир Шужо Хонзоданинг Атток округида жойлашган уйининг томи қулаган. У пайтда Хонзода уйида тарафдорлари билан йиғилиш ўтказаётган эди.
“Портлаш содир бўлганида уйда 20-30 киши бор эди”, – деди округ матбуот хизмати вакили Шаҳзод Ниёз Reuters мухбирига берган интервьюсида.
Портлаш жойида қутқарув ишлари олиб борилмоқда. Вазирнинг ўзи ҳозиргача вайроналар остидан чиқариб олинмади.