13:58 / 16.08.2015
9493

Шимолий Корея АҚШга “дунёга номаълум қурол” билан таҳдид қилди

КХДР АҚШга “дунёга номаълум қурол” билан ҳужум қилишини айтди. Бу ҳақда CNN телеканали хабар бермоқда.

Бу таҳдидлар АҚШнинг Жанубий Корея билан ҳамкорликда ҳар йили “Корея ярим оролида барқарорликни сақлаш” учун ўтказиладиган ҳарбий машғулотлардан сўнг айтилди.
Шимолий Корея миллий мудофаа қўмитаси матбуот котибининг сўзларига кўра, АҚШ ва Жанубий Кореянинг машғулотларга жалб қилаётган кучларининг кўпайтириб борилаётгани “КХДР ҳарбий кучларини жавоб беришга ундамоқда”.

АҚШ Давлат департаменти, ўз навбатида, ҳарбий ўқувларнинг фақатгина мудофаани мустаҳкамлашга қаратилганини маълум қилди.

Top