14:15 / 16.08.2015
9198

Швейцариялик миллионернинг ўғли суғурта пулини олиш учун Ferrari 458 Italia машинасини ёқиб юборди

Швейцариялик миллионернинг ўғли 245 минг долларлик Ferrari 458 Italia машинасининг ўрнига янги автоулов сотиб олиш ниятида суғурта пулини олиш мақсадида ўз автомобилини ёқиб юборди. Бу ҳақда Insurance Business America нашри хабар берди.
Отаси ўғлига ҳар ой 10 минг доллар пул берарди, аммо у эскирган суперкарини алмаштириш учун отасидан пул сўраб ўтирмади.

19 ёшли йигит машинанинг ёниб кетишини уюштириш учун иккита одам ёллаб, ҳар бирига 15 минг доллардан ваъда қилган. У машинани йўл четида қолдириб, бино ичига кириб кетганида, ёлланган йигитлар уловга ўт қўйиб юборган.
Аммо уларнинг тайёргарлик жараёни кузатув камерасида қайд қилингани боис полиция йигитларнинг SMS-ёзишмаларини текшириб кўришга қарор қилди.

Энди миллионернинг ўғли 32 минг доллар жарима тўлаб, 22 ойлик синов муддатини ўташга мажбур бўлади.
Айтилишича, йигитнинг яна 14та машинаси бор.

Top