15:32 / 16.08.2015
3251

Соғлиқни сақлаш вазирлиги гуманитар каналлардан гепатитга қарши 700 минг вакцина олди

Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазирлиги 2015 йилнинг биринчи ярим йилида гепатитга қарши 700 минг вакцина харид қилди. Бу ҳақда ярим йиллик якунлари бўйича эълон қилинган ҳисоботда айтилди.

Таъкидланишича, ижтимоий кўмакка муҳтож кекса инсонларда инфекцион касалликлар профилактикасини ўтказиш мақсадида гуманитар каналлардан 107.8 минг долларлик 15 минг доза грипп вакцинаси ҳамда 1.5 млн долларлик 677 минг доза В гепатитига қарши вакцина олинди. Дори воситалари давлат санитария-эпидемия назорати ҳудудий марказларига етказилди.

Шунингдек, ҳисобот даврида 8 минг нафар уруш фахрийлари ва нафақахўрлар биринчи эҳтиёж дорилари билан таъминланди.
Амбулатор даволанаётганлар имтиёзли асосда таъминланадиган дори воситалари рўйхатига яна 8 ном киритилди.

Top