10:05 / 17.08.2015
13071

Алишер Султанов «Ўзбекнефтегаз» раҳбари этиб тайинланди

«Ўзбекнефтегаз» Миллий холдинг компаниясининг янги бошқарув раисилигига бунга қадар компания раҳбарининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият олиб борган Алишер Султанов тайинланди. Бу ҳақда «Газета.uz» нашри холдингдаги манбасига асосланиб хабар берди.

Компания сайтига кўра, Алишер Султанов (1967 йилда таваллуд топган) 2013 йилнинг ноябрь ойидан буён Прогнозлаш, ресурслар ва инвестиция дастурлари бош бошқармаси бошлиғи — бошқарув раисининг биринчи ўринбосари лавозимида иш олиб борган.

Бундан аввал — 2002-2013 йилларда эса «Ўзбекнефтгаз» миллий холдинг компанияси Шўртан газ кимё мажмуаси» унитар шўьба корхонаси директори вазифасини бажарган.
Аввалроқ эса – 1998-1999 йилларда Шўртан газ кимё мажмуаси қурилиши бошқармаси тайёрланган асбоб ускуналарни текширувдан ўтказиш ва сотиб олишни назорат қилиш, лойиҳа ҳужжатларини қабул қилиш гуруҳи бош мутахассиси, 1998 йилда «Ўзташқинефтгаз» ташқи иқтисодий алоқалар бирлашмаси контрактлар бажарилиши бўйича дирекцияси бош мутахассиси, 1996-1998 йй. — «Ўзнефтниқайтаишлаш» акциядорлик компанияси Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи қурилиши контракти бажарилишини таъминлаш бўйича дирекцияси асбоб-ускуналарни тайёрлаш ва қабул қилиш назорати бўйича бош мутахассиси лавзимларида фаолият олиб борган.

«Ўзбекнефтегаз»нинг собиқ раҳбари Шокир Файзуллаев эса мазкур лавозимга 2010 йилда тайинланган эди.

Top