14:58 / 17.08.2015
3102

Де Хеа шу трансфер ойнаси вақтида "Реал"га ўтмаса, ўз агентидан 5 млн евро товон пули олади

“Манчестер Юнайтед” дарвозабони Давид Де Хеа шу йил ёзги трансфер вақтида “Реал Мадрид” таркибига ўтишни истамоқда.

El Confidencial берган маълумотга кўра, ёзги трансферлар ойнаси ёпилгунга қадар “Реал Мадрид” сафига ўта олмаса, ўз агенти Жорже Мендеш билан шартномани бекор қилади.

Манба берган маълумотларга кўра, 3 йил олдин Де Хеа ва Мендеш дарвозабоннинг “Реал Мадрид” таркибига ўтишини назарда тутувчи шартнома тузганди. Акс ҳолда 24 ёшли дарвозабон 5 млн евро миқдордаги товон пули олиши белгилаб қўйилган.

Аввалроқ “Реал Мадрид” Де Хеа учун талаб қилинаётган 40 млн евро тўлашни истамаслиги ҳамда дарвозабонни кейинги мавсумда эркин агент сифатида олишни маъқул кўраётгани хабар қилинган эди.

 

Top