00:37 / 17.08.2015
2712

Ироқ бош вазири 11 та вазирлик лавозимини қисқартирди

Ироқ бош вазири Ҳайдар ал-Ободийнинг фармони билан мамлакатдаги бар қатор давлат лавозимлари ва вазирликлар қисқартирилди.

“Умуммиллий манфаатлардан келиб чиқиб ва Ироқ конституциясининг 78-моддасига мувофиқ, вакиллар кенгаши розилиги билан вазирлар кенгаши аъзолари сонини, бош вазирдан ташқари, ҳозирдаги 33 тадан 22 тагача камайтиришга қарор қилинди”, дейилмоқда фармонда.

Бу қарор бош вазир томонидан таклиф қилинган ҳамда ҳукумат ва парламент томонидан маъқулланган ислотҳотларни амалга ошириш давомида қабул қилинди.

Top