22:50 / 17.08.2015
4057

Samsung Galaxy қаторини янгилагандан кейин акциялари 3,7 фоизга тушиб кетди

Samsung компанияси акцялари Galaxy Note 5 ва Galaxy S6 edge+ смартфонлари намойиш қилингандан кейин 3,7 фоизга тушиб кетди ва ўзининг 10 ой давомидаги минимумига эришди. Бу ҳақда Bloomberg агентлиги маълум қилди.

Экспертлар тақдимот умидларни пучга чиқарганини айтмоқдалар. Хусусан, бу ҳақда Жанубий Кореянинг Dongbu Securities таҳлилчиси айтди. Унинг айтишича, смартфонлар даромадларнинг пасайишини тузатувчи омил бўлишдан тўхтаганларини тан олиш керак.
Samsung даромадлари 5 чоракдан бери пасайишни намоён қилмоқда. Жорий йилнинг 2-чорагида компания даромадлари янги флагман қурилма Galaxy S6 нинг бозорга чиқарилишидаги нотўғри баҳолаш сабабли пасайиб кетган.

Top