18:41 / 17.08.2015
4716

Туркия меҳмонхоналари хона буюртма қилишни бекор қилди

Мамлакатда юзага келган вазият туфайли Туркиянинг туристик шаҳарларида жойлашган меҳмонхоналар хоналар буюртмасини вақтинчалик бекор қилди. Бу ҳақда Қозоғистон телеграф агентлиги маҳаллий матбуотга таянган ҳолда маълум қилмоқда.

2015 йилнинг иккинчи чорагида Туркияда туризм соҳасидан келадиган даромад ўтган йилнинг шу даврига нисбатан кескин тушиб кетди. Даромадлар 13.8 фоизга қисқариб, 7.733 млрд долларни ташкил қилган.
Бу маблағнинг 5.95 млрд долларлик қисми хорижлик туристлар улуши бўлса, 1.77 млрд долларлик даромад чет элда яшаётган туркияликларга тўғри келади.

2014 йили Туркия туризмдан 34.305 млрд доллар даромад кўрган эди. Бу 2013 йилдагидан 6.2 фоизга кўпроқдир.

Top