14:34 / 17.08.2015
2363

"Ювентус" Иско бўйича трансферга Моратани қўшмоқчи

“Ювентус” “Реал Мадрид” ярим ҳимоячиси Искони сотиб олиш борасида ҳаракатларни давом эттирмоқда.

La Gazzetta dello Sport берган хабарга кўра, “Интер” ярим ҳимоячиси Матео Ковачич “мадридликлар” таркибига ўтишга яқин тургани Исконинг “Ювентус”га ўтиш имконини оширади.

Манба берган хабарга кўра, “туринликлар” шартномага “Реал Мадрид”нинг собиқ футболчиси Альваро Моратани киритмоқчи ёки Искони ижарага олишни хоҳламоқда.

 

Top