15:09 / 18.08.2015
3082

2014 йилда Қозоғистонда ушлаб қолинган барча ёқилғи-мойлаш материаллари Қирғизистонга етказилди

2014 йилда Қозоғистонда ушлаб қолинган барча ёқилғи-мойлаш материаллари Қирғизистонга етказилди. Бу ҳақда Қирғизистон нефт трейдерлари уюшмаси баёнотига таянган ҳолда Sputnik Қирғизистон агентлиги хабар берди.
2014 йил апрелидан буён Қозоғистон божхона хизмати Россиядан Қирғизистонга олиб кетилаётган ёқилғи-мойлаш материаллари юкланган барча вагонларини ушлаб қолаётган эди. Бунга асос сифатида Қозоғистон ҳукуматининг бундай турдаги маҳсулотларни олиб ўтишга нисбатан чеклов ўрнатиш ҳақидаги қарори кўрсатилган эди. Шунингдек, юкларнинг ҳужжатлари нотўғри расмийлаштирилгани айтилган эди.
2015 йил июль ва август ойлари ўртасида Қирғизистон темир йўллари станцияларига нефть маҳсулотлари юкланган 400 вагон олиб келинди. Айни пайтда нефт трейдерлари маҳсулотнинг ҳажми ва сифатини текширувдан ўтказмоқда.

Top