19:38 / 18.08.2015
2970

Баскетбол бўйича Россия терма жамоаси аъзолари Европа чемпионатида қатнашишдан бош тортишмоқчи

Баскетбол бўйича Россия терма жамоаси спортчилари мамлакат терма жамоаси бош мураббийи Евгений Пашутинга нисбатан ультиматум қўймоқчи. Бу ҳақда «Известия» нашри хабар тарқатди.

Манбанинг ёзишича, ўйинчилар 5 сентябрь куни бошланадиган Европа чемпионатида қатнашишдан бош тортишни режалаштирмоқда. Бундай қарорга келинишига, яқинда терма жамоа аъзолари Антон Понкрашов, Егор Вяльцев ва Евгений Вороновнинг жамоа қароргоҳидан ҳайдалиши сабаб сифатида келтирилмоқда.

Терма жамоа бош менежери Дмитрий Доманнинг сўзларига кўра, бу спортчиларнинг жароҳати бўлгани боис, шундай қарорга келинган. Бироқ баскетболчиларнинг ўзи ва агентлари буни инкор этишмоқда.

Top