22:05 / 19.08.2015
3183

Android учун Skype мессенжерида шахсий рингтонларни ўрнатиш имконияти пайдо бўлди

Android операцион тизими учун Skype дастурида смартфон хотирасидаги рингтонларни ўрнатиш имконияти пайдо бўлди, деб хабар берилмоқда Skype’нинг расмий блогида.

Skype’нинг Android 5.10 учун версиясида ҳар бир контактга шахсий рингтонни ўрнатиш мумкин бўлади. Рингтонни аниқ фойдаланувчи билан суҳбат менюсидан созлаш мумкин. Skype’нинг янги версияси, шунингдек, “Вконтакте” ёки Telegram’даги каби фойдаланувчилар орасида стикерлар билан алмашиш имконини беради. Ишлаб чиқувчиларнинг таъкидлашича, янги дастурга ҳозирча қурилмаларнинг ҳаммасидан ҳам кириб бўлмади.    

Top