Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Украинадаги Махсус мониторинг миссияси раҳбари Александр Хуг Киев ЕХҲТ инспекторларининг Донбасдаги фронт олди қишлоқларига киришларига тўсқин қилаётганини маълум қилди.
“Биз украин блокпостларида муаммоларга дуч келаяпмиз. Улар қишлоқларга ўтказишмаяпти”, деди у.
Бундан аввалроқ ҳам Украинда ЕХҲТ Махсус мониторинг миссияси вакиллари турли қўрқувлар остида қолаётгани хабар қилинган эди.