20:47 / 19.08.2015
5397

Миср газетаси Ўзбекистоннинг аксилгиёҳвандлик сиёсати ҳақида ёзди

Мисрнинг Sawt al-Umma газетасида Ўзбекистонда гиёҳвандликка қарши кураш йўналишида олиб борилаётган ишларга бағишланган мақола чоп этилди. Унда, хусусан, мамлакатда бу соҳада 2014 йили ишлар ёритиб берилди.

Газетада таъкидланишича, Ўзбекистонда гиёҳвандлик таҳдидига қарши ижтимоий, сиёсий ва иқтисодий йўналишларда фаолият олиб борилмоқда. 2011-2015 йилларга мўлжалланган гиёҳванд моддалар истеъмоли ва савдосига қарши комплекс чора-тадбирлар доирасида мамлакатда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг моддий-техник базаси ва кадр салоҳияти оширилгани, гиёҳвандликка қарши кураш соҳасида халқаро ҳамкорлик ривожлантириб борилаётгани алоҳида қайд қилинди.

2014 йилда Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан гиёҳванд моддалар билан боғлиқ 6 698 жиноят фош қилингани, 2.298 тонна гиёҳванд модда мусодара қилинганига урғу берилди.

Top