18:25 / 19.08.2015
13931

Назарбоев: бизда ҳали бундай инқироз бўлмаган эди

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев иқтисодий сиёсат бўйича Оқ Ўрдада ўтказилган йиғилишда мамлакатда секин-аста юзага келаётган инқирозли ҳолатларга тўхталиб ўтди.

У, бутун жаҳон иқтисодиётида тушиш кузатилаётган бир пайтда Қозоғистон иқтисодиётининг ўсишини таъминлаш зарурлиги ҳақида гапираркан, бу ишга тўсқинлик қилаётган бир қатор омилларни санаб ўтди.

“Биринчидан, нефть ва металларга бўлган паст нархлар 5 йил давомида сақланиб туради. Иккинчидан, ривожланаётган мамлакатларнинг инвестиция ва капиталга чиқиши қийинлашади. Учинчидан, Қозоғистон маҳсулотлари бозори қисқариб бормоқда, бу Россия ва Хитой сингари асосий ҳамкорларимиз томонидан талабнинг кам бўлаётганига боғлиқ”, – деди Қозоғистон етакчиси.

Шу муносабат билан, минтақада ва мамлакатда инқироз юзага келаётгани таъкидлаб ўтилди.
“Мураккаб давр яқинлашмоқда, ҳар бир вазирнинг, мамлакат иқтисодий сиёсатининг ҳар бир иштирокчисининг сифатлари текширувдан ўтадиган давр келмоқда. Бугунги инқироз секторал харакетрга эгадир, у Қозоғистоннинг деярли барча ишлаб чиқариш корхоналарига таъсир ўтказмоқда. Бизда бундай инқироз ҳали бўлмаган эди, шу боис бу бошқача ёндашувни талаб қилади. Ишончим комил биз, ҳар доимгидай, бу вазиятдан чиқа оламиз”, – таъкидлади Назарбоев.

Top