12:05 / 19.08.2015
3717

ОАВда имконияти чекланган инсонларга муддати чекланмаган паспортлар берилиши масаласи кўтарилди

“Леди” газетаси ўқувчиларидан бири таҳририятга йўллаган мактубида имконияти чекланган инсонлар ҳамда аҳолининг маълум гуруҳлари вакиллари тугаш муддати белгиланмаган фуқаролик паспортлари берилиши мумкин-мумкин эмаслиги ҳақида савол берди.

“Муддати чекланмаган паспортлар олиш имкони борми? Ахир кекса, хаста, йиллаб ўрнидан қимирламай ётадиган қанча одам бор? Шу тоифа одамларга имтиёз яратишнинг имкони йўқми?”, – деб сўради муштарий.
Унинг саволига Firdavs Consult бюроси адвокати Ф. Мухторов жавоб берди.

“Ўзбекистон Республикаси фуқароси биометрик паспортларини бериш тўғрисидаги низомда тугаш муддати кўрсатилмаган паспорт берилиши кўзда тутилмаган, – деди мутахассис. – Аммо ушбу низомга шу ҳолат билан боғлиқ ўзгартиш киритиш ҳақида таклиф бериш мақсадга мувофиқ бўлади”.

Top