09:48 / 19.08.2015
3404

«Реал» «Сантьяго Бернабеу Кубоги»да «Галатасарой»ни мағлуб этди

Мадриднинг "Реал" клуби "Сантьяго Бернабеу Кубоги" кичик мусобақасида "Галатасарой"га қарши майдонга тушди ва 2:1 ҳисобида ғалабага эришди.

Учрашувнинг 17 дақиқасида мадридликлар ҳимоячиси Начо ҳисобни очди. Танаффусдан сўнг турк клуби юлдузи Уэсли Снейдер ҳисобни тенглаштирди. 81 дақиқада "Реал" таркибида ғалаба тўпини ҳимоячи Марсело киритишга муваффақ бўлди.
Ушбу ҳисоб ўйин охирига қадар ўзгармади.

Маълумот учун, бу турнир "Реал"ни 1943 йилдан 1978 йилгача бошқарган президент Сантьяго Бернабеу шарафига ташкил қилинади.

Сантьяго Бернабеу Кубоги
"Реал" (Испания) – "Галатасарой" (Туркия) – 2:1 (1:0)
Голлар: Начо, 17 (1:0). Снайдер, 53 (1:1). Марсело, 81 (2:1)

Top